Икки киши ҳалок бўлди
CNN хабар беришича, бино яқин ҳудудда олиб борилган ер қазиш ишлари вақтида қулаб тушган. Ҳодиса пайтида эса унинг ичида ишчилар бўлган.
Ҳодиса оқибатида 19 киши, жумладан етти нафар бола жабрланган. Тўрт кишининг аҳволи оғир.
250 нафардан ортиқ қутқарувчи дронлар ва хизмат итлари ёрдамида қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.