Ўзбекистонда ишдан чиққан автомобиль шиналарини қайта ишлаб, резина майдаларига айлантириш ва уларни йўл қурилишида ишлатиладиган битум таркибига қўшиш режалаштирилмоқда.
Қиймати 35 миллион доллар бўлган лойиҳани Венгрия технологияси асосида амалга ошириш кўзда тутилган.
Ҳозирда томонлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Келажакда эски автомобиль шиналари чиқиндихоналарга ташланиши ёки иссиқхоналарда ёқилиши ўрнига, фойдали хомашёга айланиши мумкин.