Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
---------
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Маъқал ибн Ясордан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Кимки тонг чоғи уч марта:
«АЪУЗУ БИЛЛАҲИС-САМИЪИЛ ЪАЛИЙМ МИНАШ ШАЙТОНИР РОЖИЙМ»
деса ва «Ҳашр» сурасининг охирги уч оятини ўқиса, Аллоҳ таоло саловот айтадиган етмиш минг фариштани унга вакил қилиб қўяди.
Агар ўша куни вафот этса, шаҳид кетади. Кимки кеч w кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади», деб марҳамат қилганлар.
Ҳашр сурасининг охирги уч оятининг фазилати
Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ҳар куни 40 марта ўқиб, 40 кун давом этган киши ҳар қандай хайрли мақсадларига эришади.
Агар бир киши бу оятларни ҳар куни 11 марта ўқиса, унинг барча эҳтиёжлари қондирилади. Хайрли эшиклар очилади, унинг ишларида барака бўлади:
Агар турмуш қурмаган бўлса, турмуш қуради.
Агар ишсиз бўлса, иш топади.
Агар мансабда бўлса, унинг сўзи ўткир бўлади.
Бомдод ва шом намозларидан сўнг "Ҳуваллоҳул-лазий" деб бошланувчи Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиш жуда катта фазилатга эга.
Ўқиладиган оятлар:
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
✨ 1.
هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ هُوَ الرَّحْمَٰنُ الرَّحِيمُ
✨ 2.
هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ
✨ 3.
هُوَ اللَّهُ الْخَالِقُ الْبَارِئُ الْمُصَوِّرُ لَهُ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَى يُسَبِّحُ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ
Ўқилишини:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
💢 1-оят:
ҲУВАЛЛОҲУЛ-ЛАЗИЙ ЛА ИЛАҲА ИЛЛА ҲУВА, АЛИМУЛ-ҒАЙБИ ВАШ-ШАҲАДАҲ, ҲУВАР-РАҲМАНУР-РАҲИЙМ.
💢 2-оят:
ҲУВАЛЛОҲУЛ-ЛАЗИЙ ЛА ИЛАҲА ИЛЛА ҲУВ, АЛ-МАЛИКУЛ-ҚУДДУУСУС-САЛААМУЛ-МУЪМИНУЛ-МУҲАЙМИНУЛ-АЗИЗУЛ-ЖАББААРУЛ-МУТАКАББИР. СУБҲАНАЛЛОҲИ АММА ЮШРИКУУН.
💢 3-оят:
ҲУВАЛЛОҲУЛ-ХОЛИҚУЛ-БААРИУЛ-МУСАВВИРУ ЛАҲУЛ-АСМААУЛ-ҲУСНА. ЮСАББИҲУ ЛАҲУ МАА ФИС-САМАВАТИ ВАЛ-АРД. ВА ҲУВАЛ-АЗИЗУЛ-ҲАКИМ.
🔥 Дўзах оловига қалқон бўлувчи 4 калима
💢 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – дўзахга қалқон. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: _“Қалқонингизни олинглар!” дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Душман кўриндими?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ. Дўзах оловидан қўриқлайдиган қалқонингизни олинг ҳамда бундай денглар: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”. Бу калималар Қиёмат куни олдингиздан, орқангиздан ҳимоя қилувчи ва абадий қоладиган солиҳ амаллардир”
(Имом Насоий ривояти).
💢 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – қуёш чиққанидан афзал амал. *Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: *“Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир”,_ деганлар _
(Имом Муслим ривояти)._
💢 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Жаннат ўсимлиги. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: “Ё Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўсимлиг*и _“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” *эканининг хабар беринг”,_ дедилар _
(Имом Термизий ривояти)._
💢 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Аллоҳга энг севимли калималар. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир: Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”*, дедилар.
(Имом Муслим ривояти).

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев