Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
● КЎҲИНУР ОЛМОСИ (Koh-i-Noor)
У Бобурий султон Шоҳжаҳон тожининг бир қисми бўлган. Кейинчалик Ҳиндистондаги бир неча султонлар қўлидан ўтган.
1849 йилда Панжоб подшоҳи ўлдирилиб, Ҳиндистон босиб олинганидан кейин Британия қўлига ўтган.
Ҳиндистон ушбу қимматбаҳо гавҳарни қайтаришни талаб қилиб келган, бироқ яқинда ундан воз кечган.
● ҚИЗИЛ ЁҚУТ
У Андалусиядаги Гранада ҳукмдорларидан бири бўлган шаҳзода (Абу Саид ал-Ансорий)нинг қимматбаҳо гавҳарларидан бири эди.
Севилья қироли (Қўрқинчли Педро) уни меҳмон қилганидан кейин хиёнаткорона ўлдириб, унинг қимматбаҳо гавҳарларини қўлга киритган.
Кейинчалик хоин Педронинг дўстларидан бири унга қарши исён кўтарди ва инглиз шаҳзодаси (Эдуард Вудсток)дан ёрдам сўради.
Инглиз шаҳзодаси талаб қилинган ҳарбий ёрдамни кўрсатди, бироқ бунинг эвазига қизил ёқутни олишни шарт қилиб қўйди. Натижада, у истаган нарсасига эришди.
● КУЛЛИНАН ОЛМОСИ
У Британия қироллик тожининг энг қимматбаҳо гавҳаридир.
У 1905 йилда Жанубий Африкадаги кондан қазиб олинган.
Ушбу конни қазиш учун африкаликлар қул қилинган ва уни қазиш жараёнида улардан юзлаб нафари ҳалок бўлган.
Қиролича Елизавета II дунё мамлакатларининг бойликларини талон-торож қилган, ҳатто истибдод ва зулм урушларини қўллаб-қувватлаган.
Жиноятчиларни, ҳатто Исломга ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тил теккизган кимсаларни ҳам мукофотлаган.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев