Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Сўрашганда:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай қилганларини кўрганман, шунинг учун мен ҳам қайтаришни яхши кўраман", деб жавоб берганлар.
Бу бир ҳолат эмас, у кишининг ҳаёти, амаллари айнан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳиссалом ишларининг такрори эди. Ҳар бир нарсада у кишидан наъмуна олардилар. Абдуллоҳ ибн Умар йўлда кетаётиб, бир жойга етганларида бошини эгиб ўтардилар. Ваҳоланки, у ерда бошни уриб оладиган ҳеч қандай тўсиқ ёки шох йўқ эди. Бунинг сабабини сўрашганида: "Бир пайтлар бу ерда бир дарахт бор эди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг тагидан ўтаётганда бошларини эгган эдилар. Дарахт кесиб ташланган бўлса ҳам, у зотнинг ҳаракатларини такрорлагим келди", дердилар. Шу қадар Ҳабибибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишда жидду жаҳд қилардики, ҳатто, замондошлари Ибн Умар ҳақида: «Агар Абдуллоҳ ибн Умарнинг Расулуллоҳга эргашишдаги қаттиқ ҳаракатини кўрганингизда, унинг ақлидан хавотир олган бўлардингиз» дейишарди. Ибн Умар нимани кўрган бўлсалар ўшани такрорлар, ўшандай такрорлар эдилар.
Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир сўзлари низом эди. Саҳобалар бу низомнинг дақиқ жойларигача эътибор беришар, муҳаббат билан бажаришар эди.
Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ёш Усома ибн Зайдни отга миндириб ўзлари пиёда ҳолда у кишини жангга кузатишлари, Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг фойда ҳам зарар ҳам бермаслигини билса—да, Ҳажарул асвадни ўпишлари, Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳамиша тик туриб хутба қилишлари, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг отга миниб дуо қилгач, бир табассум қилиб қўйишлари Набавий мерос эди. Ҳа, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари эди. Ўша амалларнинг такрори эди.
Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳунинг жаҳллари чиққанда, тик бўлса, ўтириб олишлари, ўтирган бўлсалар, ётиб олишлари Набавий кўрсатма эди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ошқовоқни севиб ейишлари Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёқтирган нарсаларни ёқтиришларидан эди.
Мен буюклар ҳаётини ўрганар эканман, иймон ва виждоним ички тергов маҳкамасига тортилади: Кимгадир ўхшаб кийингим, кимгадир ўхшаб гапиргим келади. Уйларимизни кимнингдир уйига ҳавас қилиб қурамиз, кимгадир қараб маркаб оламиз. Набавий одобга зид ишлар қиламиз. Хонандалару, кино актёрлар реклама қилган нарсаларни севамиз. Уларнинг ҳаётига қизиқамиз. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳиссаломни эса уларчалик танимаймиз.
Бугун жавобига келганда юзим қизарадиган саволни ўзимга ўзим бердим: «Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳиссаломнинг қайси ишларини мукаммал ва доимий бажардинг? Қайси амалларига жидду жаҳд билан эргашдинг? Қайси бирини сендан олдин бажарганлар каби бажардинг? Қайси бирини?»...

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев