Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Рaғимa анфуҳу, суммa рaғимa анфуҳу, суммa рaғимa анфуҳу» (Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин).
Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» деб сўрашди.
У зот: «Ким ота-онасини — уларнинг ҳар иккаласини ёки бирини — қарилик чоғида топиб туриб, (уларга яхшилик қилиб, хизматини қилиб) жаннатга кирмаган кишининг!» дедилар.
«Бурни ерга ишқалансин» (араб тилида «رغم أنف») деган ибора шарманда бўлиш, хорликка учраш, мағлуб бўлиш ва муродга етмаслик маъноларини билдиради (баъзи таржималарда бу маъно «шўри қурусин» ёки «хор бўлсин» деб ҳам ифодаланади).
Имом Нававий раҳматуллоҳу алайҳ бу ҳадис шарҳида шундай деганлар:
«Бурни ерга ишқалансин» сўзи хорлик ва шармандаликни билдиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жумлани таъкид ва шиддат учун уч марта такрорладилар.
Бу ҳадисда ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг хизматида бўлиш ва қариган чоғида қаровсиз қолдирмаслик жаннатга киришингнинг энг асосий йўли экани ҳамда бу фурсатни бой берган одам қаттиқ зиён кўриши очиқ-ойдин баён қилинган. Кимда-ким шундай улуғ имкониятга эга бўла туриб ундан маҳрум қолса, ҳақиқий мағлуб ва хордир. Ва Аллоҳу Аълам. Тавфиқ Аллоҳдан.
رَّبِّ ٱرۡحَمۡهُمَا كَمَا رَبَّیَانِی صَغِیرࣰا
Парвардигорим, мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин.
#Тафаккур

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев