Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
«Аллоҳ маҳлуқотларидан тақдирларини осмону ерларни яратишининг 50 минг йил олдин ёзиб қўйгандир... »
Имом Муслим ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Умматларим ичида хорланиб халокатга учраганлари ва бошқа хунук суратларга айлантириб қўйилганлари бўлади. Бу қадарни ёлғонга чиқарувчилар ичида бўлади»
Имом Абу Довуд ривояти
(Ибн Умар (р.а) .дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳар бир нарса, ҳатто ожизлик ва ақллилик ҳам қазои қадар билан»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а) .дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қадария (такдирни инкор қилувчи) ушбу умматнинг мажусийларидир. Агар улар бемор бўлсалар, кўргани борманглар, ўлсалар, ҳозир бўлманглар»
Имом Абу Довуд ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
#Ҳадис_669
#Ҳазил қилиб бўлса ҳам биродарини қўрқитмаслик ҳақида.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Бирингиз ўз биродарига (ҳазиллашиб) қурол билан ўқталмасин. Ким ўз биродарига ўткир темир билан ўқталса, уни фаришталар лаънатлайди, гарчи у (туғушкан) акаси бўлса ҳам».
(Буҳорий "Саҳиҳ №7072", Муслим "Саҳиҳ №2617".)
Шарҳ:
Имом Нававий рaҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Ушбу ҳадис мусулмонни қўрқитиш қатъий тақиқланган эканлигига ишора қилади, ҳазил ёки чинлигининг фарқи йўқ.
"Шарҳ Саҳиҳ ал-Муслим" 8/448
* * * * *
Абу Бакр Ибнул Аробий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Мусулмонга қўрол ўқталиш уни қўрқитади. Агар киши буни унга зарар бериш учун қилган бўлса, у энг катта гуноҳлардан бирини қилипти, агар буни ҳазилдан қилган бўлса, унинг гуноҳи кичикроқ.
Манба: "Аридатул Аҳвазий" 9/16

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев