Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Барчангизга РАМАЗОН МУБОРАК БУЛСИН!!!
Рамазон бу...
Рамазон истиғфор ойидир. Яъни, бу ойда фаришталар рўзадорлар учун Аллоҳдан мағфират талаб қилишади. Имом Аҳмад “Муснад” китобида келтиришича, Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Рамазон ойида Менинг умматим бошқа ҳеч қайси умматларга берилмаган бешта хислат билан неъматланди: биринчиси, Рўзадорнинг оғзидан келаётган ҳид Аллоҳ таоло учун мушк-анбардан ҳам ёқимлироқдир. Иккинчиси, улар то оғизларини очгунларича фаришталар уларнинг гуноҳларини кечиришини Аллоҳдан сўраб туришади. Учинчиси, Рамазон ойи кирганида дўзах эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанланади. (Тўртинчиси,) Аллоҳ таоло ҳар куни жаннатни зийнатлайди. Сўнгра: “Эй жаннат, сенга Менинг рўзамни тутиб қийналган солиҳ бандаларим кириб роҳатланишлари учун зийнатлан ва безакларингни чиройли қил!” деб буюради. (Бешинчиси, Рамазон ойининг) охирги кечасида у(рўзадор)ларнинг гуноҳлари кечирилади. (Саҳобалар): “Ё Расулуллоҳ, у Қадр кечасими?” деб сўрашганида, у зот (алайҳиссалом): “Йўқ, лекин ишчи қилаётган иши битганида унга ҳақини берилади”, деб марҳамат қилдилар”. Яъни, у кеча Қадр кечаси эмас, аммо худди бировга бир иш буюрилганида у ўша ишни битиргач, ҳақини ўталгани каби, Рамазон ойи тугаши билан Аллоҳ таоло рўзадор бандаларига ҳақларини беради – уларнинг гуноҳларини кечиради.
“Раҳмат ойи рамазон” китобидан.
❗️Биринчи эслатма
Рамазон биз шукр қилишимиз лозим бўлган неъматдир.
Муҳтарам ака укалар, муҳтарама опа-сингиллар! Рамазон ойи Аллоҳнинг мўмин бандаларига берган энг улуғ неъматларидан. Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади, гуноҳлар мағфират қилинади, ажр-савоблар кўпайтирилади ва Аллоҳ бандаларини жаҳаннамдан озод қилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «... Агар Рамазон ойи кирса, жаннат дарвозалари очилади, жаҳаннам қопқалари ёпилади ҳамда шайтонлар занжирбанд қилинади...».
(Муттафақун алайҳ)
«Кимки иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазон рўзасини тутса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади. Кимки иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазонда (кечалари) қоим бўлса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади».
(Муттафақун алайҳ)
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: «Одам боласининг барча амаллари ўзи учун, фақат рўза Мен учундир. Унинг мукофатини ҳам Ўзим бераман».
(Муттафақун алайҳ)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Рамазон ойининг ҳар кеча-кундузида Аллоҳнинг жаҳаннамдан озод қиладиган бандалари бор ва ҳар бир мусулмоннинг дуо қилса, ижобат қилинадиган бир дуоси бор».
(Аҳмад ривояти)

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев